Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «R.» хусусий фирмаси раҳбари Н.Ч. корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун Ёзёвон тумани ҳудудидан ажратилган 23 сотих ер майдонини фуқаро М.га 15 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб олган.

Тадбир давомида ваъда қилинган пулнинг 10 000 АҚШ доллари ва 55 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.