Хорижий тилни ўрганиш, даволаниш, ижара компенсацияси, моддий ёрдам — ёшлар учун субсидиялар жорий этилди

Ҳукумат қарорига кўра, «Ёшлар дафтари»даги ва моддий аҳволи оғир ёшларга 1 млн 200 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади. Янги ёш оилаларга уй қуриш учун гаровсиз кредит, ижара компенсацияси, даволаниш ва тил ўрганиш учун моддий ёрдам — ёшлар учун қатор субсидиялар жорий қилинди.

«Вазирлик ва идоралар биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келди» — президент

Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини ҳам муқобил энергияга ўтказиш вақти келди. Қолаверса, Навоийда «Янги Ўзбекистон» массивидаги кўп қаватли уйлар ҳамда Менделеев университети тажрибаси асосида барча ОТМларда қуёш панеллари ўрнатилади.

Вазирлар Маҳкамаси ёшлар билан ишлашнинг икки йиллик дастурини тасдиқлади

Ҳукуматнинг 2022−2023 йилларга мўлжалланган ёшлар сиёсати дастури ижтимоий қўллаб-қувватлаш, консультациялар, тренинглар, мусобақалар, марафонлар ва бошқаларни назарда тутади. «Ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида уюшмаган ёшлар билан ишлаш режалаштирилмоқда.

2023 йилдан ташкилотлардан 25% иссиқ сув ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади

2023 йилдан савдо мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, ресторан, меҳмонхона, супермаркет, бозор, аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари, хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари, банклардан камида 25% иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаб этилади.

Жалол Арашов қурилиш вазирига ўринбосар бўлди

Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси раҳбари Жалол Арашов қурилиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хотинига нажосат едирган эркакнинг жазо муддати енгилига ўзгартирилди

Салкам икки йил олдин Тошкентда эркак киши турмуш ўртоғини калтаклаб, унга фарзандининг нажосатини зўрлаб едирган эди. 3 йилга қамалган шахс жазо муддатини енгилига алмаштиришни сўраб судга мурожаат қилди. Суд қарори билан унинг ўталмай қолган 2 йилдан ортиқ жазо муддати енгилига ўзгартирилди.

Қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади

Президент муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Унга кўра, қуёш ва шамол электр ускуналарини ўрнатганларга 15 млн сўмгача компенсация тўланади ёки 3 йилга фоизсиз муддатли тўлов имконияти яратилади.

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади. Бунда тавсияномага эга абитуриентлар орасида алоҳида тест ўтказилади, улар орасидан юқори балл тўплаган 500 нафаригина ОТМга кира олади.

«Ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф». Акмал Саидов давлат ва жамият бир-бирини тийиб туриши ҳақида

Конституцияда давлат ва жамият ўзаро бир-бирини тийиб туришини янада мустаҳкамлаш таклифи билдирилди. Сенатор Наримон Умаров буни «фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим омил» деб атаган бўлса, Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов «ҳеч хаёлимизга келмаган таклиф» дея таъкидлади.

Шу вақтгача Ўзбекистоннинг 292,6 минг гектар майдонида чигирткалар тарқалган

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги шу кунгача Ўзбекистоннинг 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганини аниқлади. Мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида 284 минг гектарлик майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди, ёмғир ёғиши мумкин

Шанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Душанбагача айрим вилоятларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, +31…+33 даражагача тушади.

Май ойида сўмнинг реал курси яна 1,8 фоизга қадрсизланди

Май ойида сўмнинг реал айирбошлаш курси февраль ойидан буён 8 фоизга пасайиб, яна 1,8 фоизга қадрсизланди. Марказий банк буни юқори инфляция ва ҳамкор мамлакатларда валюта курсларининг кўп йўналишли ўзгариши билан изоҳлади.

Тошкент четида дрифт учун трасса барпо этилади

Тошкентнинг Бектемир туманидаги «Шоназар» маҳалласидан дрифт ва дрэг-рейсинг уюштириш учун ер участкаси ажратилади. Кенгаш автопойга иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши, автомобилларини техник кўрикдан ўтказиши учун шароит яратиш бўйича топшириқ берди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фото материллар:

Фарғонада дўл ёғди (фото, видео)

Жума куни Фарғона вилоятида кучли шамол эсиб, ёмғир ва дўл ёғди. Ноқулай об-ҳаво бино томларини учириб кетган. ФВВ кучли шамол оқибатлари бартараф этилаётганини маълум қилди.

Кўпнинг ақлини озчилик томонидан «жиловланиши». Биз излаган ёхуд йўқотган Бахт

«Фаренгейт бўйича 451 даража» — америкалик ёзувчи Рэй Брэдберининг шоҳ асарларидан биридир. Муаллиф бир инсон ҳаётида қисқа вақтда содир бўлган туб бурилишлар, битмас эҳтиёжлар йўлида ёқиб юборилган тафаккур, қалблар ва тақдирлар баёни орқали инсониятни одам қиёфасини йўқотишдан қайтаришга уринади.