Президент қарорига мувофиқ Арашов Жалол Самандарович қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент Администрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram-канали хабар берди.

Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган.