АҚШ, Чехия, Ирландия ва Швеция мамлакатлари Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Буюк Британия Нью-Деҳлидаги чемпионатда иштирок этмайди. Бундай қарорга Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз мамлакат байроқлари остида қатнашиши сабаб бўлди.
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида қўшни давлат чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул талаб қилмоқда, пули йўқлигини айтганларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳам қайд этиляпти, деб хабар бермоқда қирғизистонлик журналист Шоҳрух Соипов.
Қозоғистонда янги туғилган чақалоқларга давлат томонидан ҳисоб варағи очилиб, унга миллий бойликлардан келадиган пуллардан улуш ўтказиб бориладиган дастур ишга тушмоқда. Болалар вояга етганидан кейин бу пуллардан қандай фойдаланишни мустақил ҳал қилади.
Туркияда зилзилалар қурбонлари сони 35 минг нафардан ошгани, Румияда яна зилзила содир бўлгани, АҚШнинг Мичиган штат университетидаги отишмада уч кишининг ҳалок бўлгани, Хитой осмонида номаълум учар жисм аниқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон Олий суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Собиқ давлат раҳбари колониядан чиқди ва ҳозирда уйида.
Туркиядаги зилзиланинг қуруқликда қайд этилган энг кучли ўн зилзила қаторига киритилгани, Швейцарияда дори-дармон етишмовчилиги кузатилаётгани, Франциянинг ўз фуқароларини Беларусни тарк этишга чақиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ яқин орада аёллар ва қизларга «ислом формати, афғон анъаналари ва шариат қонунлари асосида» ўқиш ва ишлаш имконияти қайтарилишини маълум қилди.
Туркиянинг Ҳатай ва Антакия ҳудудларида ўтаётган қутқарув ишларида ўзбекистонлик ФВВ ходимлари яна 2 кишини вайроналар орасидан тирик ҳолда олиб чиқди. Уларга Мексика ва Туркия қутқарувчилари ҳамроҳлик қилди.
Туркиянинг Ҳатай ва Қаҳраманмараш шаҳарларида содир бўлган зилзила вайроналари остидан 2 нафар ўзбекистонликнинг жасади топилди. Яна 8 нафар Ўзбекистон фуқароси табиий офат ўчоқларидан эвакуация қилиниб, мамлакатга қайтарилмоқда.
Туркияда зилзила оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашиши Ўзбекистон иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Иқтисодчи ва «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Туркияга экспорт ва пул ўтказмалари ҳажмида кутилаётган қисқаришнинг Ўзбекистон ЯИМ ўсишига потенциал таъсирини таҳлил қилади.
Туркия, Сурия ва Индонезиядаги зилзилалар оқибатлари, Янги Зеландияда сайёрада яшаган энг катта пингвин қолдиқларининг топилгани, АҚШнинг Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиргани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
6 февралдаги зилзила қурбонлари сони 15 минг кишидан ошди. Олимлар Туркияда яқин йилларда яна бир кучли зилзила юз бериши мумкинлиги, ундан 15 млн аҳоли яшайдиган Истанбул жиддий жабр кўриши ҳақида огоҳлантирмоқда. Шаҳардаги тартибсиз қурилишлар аҳволни оғирлаштирувчи омил сифатида кўрсатиляпти.
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари бўйича сўнгги хабарлар, Францияда пенсия ислоҳотига қарши яна кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтиши, Россияда бино қулаши оқибатида тўрт кишининг ҳалок бўлгани, Японияда Сакурадзима вулқонининг уйғонгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркиядаги зилзила пайтида кўп қаватли уйлар худди картадан ясалган уйлар каби кетма-кет қулади. Ушбу мақолада зилзила пайтида маҳаллий халқ томонидан олинган энг таъсирли (ва даҳшатли) видеолар жамланган.
Туркиядаги зилзилалар бўйича энг сўнгги вазият, Парижда пенсия ислоҳотларига қарши намойишчиларга қарши куч ишлатилгани, Латвияда дронлар заводида ёнғин юзага келгани, Швециянинг Туркия билан НАТО бўйича музокараларни давом эттирмоқчилиги ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 6 февраль куни содир бўлган даҳшатли зилзилалар қурбонлари хотирасига етти кунлик умумхалқ мотамини эълон қилди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 2316 нафарга етди, 13 293 нафари жароҳат олди.
Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила қурбонлари сонининг умумий 2200 нафарга яқинлашгани, Грецияда кучли қор туфайли мактаб ва дўконларнинг ёпилгани, Фаластин ҳукуматининг миллий ярашув бўйича учрашувга тайёргарликни бошлагани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркияда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 1541 нафарга етди, 9730 дан ортиқ киши жароҳатланди. 3471 бино қулаган.
Душанба куни тонгда Туркия жанубида содир бўлган қатор зилзилаларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олди. Мамлакатда огоҳлантиришнинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Сурия шимолида ҳам ўнлаб одам вафот этган, юзлаб ярадорлар борлиги айтилмоқда.
Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф узоқ давом этган хасталикдан сўнг 79 ёшида вафот этди. У 2013 йилда давлатга хиёнатда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинганди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг