Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 5434 нафарга етди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 5434 нафарга, жароҳат олганлар сони 31777 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа маълум қилди.


Туркиянинг марказий қисмида 39 соат ичида 160 дан ортиқ зилзила содир бўлди

Европа сейсмология маркази маълумотларига кўра, Туркиянинг марказий қисмида 7,7 магнитудали биринчи кучли зилзиладан кейин 160 дан ортиқ зилзилалар содир бўлган.

дайжест, жаҳон янгиликлари, туркиядаги зилзила

Унга кўра, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 18.48 да Туркиянинг марказий қисмида яна 5,0 магнитудали зилзила содир бўлган.

«Бу сўнгги 39 соат ичида Туркиянинг марказида содир бўлган 165-сонли зилзила», — дейилади марказ хабарида.


Туркиянинг Искендерун портидаги ёнғин ҳалигача ўчирилгани йўқ

Душанба куни Туркияда содир бўлган зилзила вақтида Искендерун портида ағдарилган юк ортилган контейнерларда чиққан ёнғин ҳалигача ўчирилгани йўқ.

дайжест, жаҳон янгиликлари, туркиядаги зилзила

Мудофаа вазирлиги аввалроқ ёнғин муваффақиятли ўчирилгани ҳақида хабар бериб, сўнгра баёнотни ўзгартирди ҳамда ёнғин ҳали ҳам вертолётлар ва самолётлар ёрдамида ўчирилаётганини таъкидлади.

Порт ҳудудидаги ёнғин душанба куни кечқурун зилзила пайтида ағдарилган юклар бўлган контейнерларда содир бўлган. Ҳозир порт ишламаяпти, зилзила пайтида унинг инфратузилмаси бузилган.

Мудофаа вазирлигининг дастлабки пресс-релизида «Искендерун портидаги ёнғин қуруқликдаги қўшинлар вертолётлари ва Туркия ҳаво кучлари самолётларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ўчирилди» дейилган.


Парижда полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди

Париждаги пенсия ислоҳотига қарши намойишда полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди, ҳибсга олишлар бошланди, дея хабар берди РИА Новости мухбири воқеа жойидан.

Парижда пенсия ёшини оширишга қарши норозилик намойишига чиққан қора блок радикаллари полицияга петарда ва шиша идишлар улоқтириб, баррикадалар қура бошлади. Бунга жавобан полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Биринчи ҳибсга олишлар бошланди.

Аввалроқ радикаллар кафе ва дўконларнинг ойналарини бузиш, чиқинди қутиларига ўт қўйиш, реклама тахталарини синдиришни бошлаган эди.


Латвияда учувчисиз учиш аппаратлари заводида ёнғин чиқди

Латвиянинг Марупес вилоятида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) заводи ёнаётгани тахмин қилинмоқда, деб хабар беради сешанба куни Delfi.

дайжест, жаҳон янгиликлари, туркиядаги зилзила

Мамлакат давлат ёнғин ва қутқарув хизмати ҳодисани юқори хавфли ёнғин деб атади ҳамда тутун соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлиги сабабли аҳолини деразаларни ёпиш ва вентиляцияни ўчиришга чақирди.

Ёнғин тез тарқалаётгани, воқеа жойида камида 50 нафар ўт ўчирувчи борлиги айтилмоқда.


Покистондаги йўл-транспорт ҳодисасида 25 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Ary News. телеканали мамлакат шимолида автобус ва автомобиль тўқнашуви оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилди

«Гилгит-Балтистаннинг Чилас шаҳрида… Каракорум шоссесида йўловчи автобусининг автомобиль билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди», — дейилади хабарда.

Тўқнашувдан сўнг 45 йўловчини олиб кетаётган автобус ва автомобиль жарликка қулаган.

Қутқарув гуруҳлари ҳамда полиция жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини яқин атрофдаги шифохонага етказган. Хабар қилинишича, қоронғулик туфайли фавқулодда хизматларнинг иши қийинлашган.


Лондонда собиқ полициячи зўрлаш жинояти 36 марталик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

24 та зўрлашда айбдор деб топилган Лондон полициясининг собиқ зобити Девид Керрик 36 марталик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

«Жами 36 умрбод қамоқ жазосини ташкил этади. Шартли озодликдан маҳрум қилиш комиссияси сизнинг озодлигингизни кўриб чиқгунга қадар ўташингиз керак бўлган энг кам муддат — 30 йил 239 кун», — дея ҳукмни ўқиб эшиттирди судья.

48 ёшли Керрикнинг иши кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Эркак 17 ёшдан ошган 12 аёлга қарши 49 та банд бўйича, жумладан 24 та зўрлаш бўйича айбини тан олди. Баъзи даъволар бир нечта воқеалар бўлиб, жами камида 85 та жинсий жиноят ҳолатлари мавжуд бўлиб, у Британиядаги энг хавфли жинсий жиноятчилардан бирига айланди.


Швеция Туркия билан НАТО музокараларини давом эттиришни режалаштирмоқда

Швеция бош вазири Ульф Кристерссон сешанба куни, Анқара ҳам бунга тайёр бўлса, Швеция Туркия билан НАТОга аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёр, деди.

Бу ҳақда у Эстонияга ташрифи чоғида Бош вазир Кая Каллас билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Биз қилишимиз керак бўлган биринчи нарса — вазиятни тинчлантириш. Ҳамма нарса том маънода ёнаётган пайтда яхши суҳбатлашиш қийин… Келинг, тинчланайлик, хавфсизлик масалаларини инобатга олиб, музокаралар столига қайтайлик. Менимча, бунинг учун яхши шарт-шароитлар бор», — деди Ульф Кристерссон матбуот анжуманида.


Перу жанубидаги кўчкилар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна беш киши бедарак йўқолди

Перу жанубидаги Камана провинциясида содир бўлган кўчкилар оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, яна беш киши бедарак йўқолди, дея хабар қилди Синьхуа.

Дам олиш кунларидаги кучли ёмғирлар Пампайлиму, Венадо-де-Оро, Инфьернильо, Сан-Мартин, Миски ва Секоча каби бир қанча жойларда кўчкиларга сабаб бўлди.

Миски ва Сан-Мартин шаҳарларида маҳаллий шахталарда ишлаётган кончилар фожиали тарзда кўчки остида қолиб кетишган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда ваҳима ичида қолган аҳоли кўз ўнгида катта миқдордаги лой ва тошлар йўлидаги ҳамма нарсани кўмиб ташлаганини кўриш мумкин.