«озарбайжон» тегли мақолалар


Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди
22 апрель 2024, 09:06

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонаси очилди. Унга консул этиб Кянан Жалилов тайинланди.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
4 апрель 2024, 22:00

Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Марказий Осиёнинг тўртта давлати ва Озарбайжон июль ойида Қозоғистон ҳудудида кенг кўламли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.

Бокуда ўзбек тўни, сўзанаси ва заргарлик буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтади
11 март 2024, 14:37

Бокуда ўзбек тўни, сўзанаси ва заргарлик буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтади

17 март куни Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистон каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси очилади. Унда ХIХ аср охири — ХХ аср бошларига оид 150 га яқин амалий санъат намуналари намойиш этилади.

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегарада ўқ узганликда айблади
13 феврал 2024, 15:16

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегарада ўқ узганликда айблади

Озарбайжон ва Арманистон бир-бирини чегара ҳудудини ўққа тутишда айблади. Бокуда бир киши яралангани хабар қилинди. Ереван тўрт арман аскари ҳалок бўлганини билдирди. Бу Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий амалиётидан буён икки давлат ўртасида юз берган энг жиддий чегара тўқнашуви ҳисобланади.

Илҳом Алиев Озарбайжон президенти этиб қайта сайланди
8 феврал 2024, 17:18

Илҳом Алиев Озарбайжон президенти этиб қайта сайланди

Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 92,05 фоиз овоз олди. Бу унинг бешинчи президентлик муддати бўлади, у 20 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда.

Мирзиёев ва Лукашенко биргаликда Озарбайжон президентига қўнғироқ қилди
7 феврал 2024, 23:19

Мирзиёев ва Лукашенко биргаликда Озарбайжон президентига қўнғироқ қилди

Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасблари Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, президентлик сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Exit-poll натижаларига кўра, у сайловда 93,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонмоқда.

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади
8 декабр 2023, 10:20

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтади

Озарбайжонда навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги фармойишни мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган президент Илҳом Алиев имзолади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бокуда музокара ўтказди
24 ноябр 2023, 14:32

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Бокуда музокара ўтказди

БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.

Президент 23 ноябрь куни Озарбайжонга боради
22 ноябр 2023, 17:38

Президент 23 ноябрь куни Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев Бокуда ўтказиладиган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммитида иштирок этиш учун 23−24 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлади.

Арманистон яқин ойларда Озарбайжон билан сулҳ имзолашга умид қилмоқда
26 октябр 2023, 21:06

Арманистон яқин ойларда Озарбайжон билан сулҳ имзолашга умид қилмоқда

Арманистон бош вазири Никол Пашиньян бир неча ой ичида Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
19 октябр 2023, 16:57

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди
2 октябр 2023, 11:11

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Январда Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилган 50 ёшли Эрон фуқаросига ўлим жазоси тайинланди. Унинг ўқ отиши оқибатида элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, икки қўриқчи яраланганди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади
28 сентябрь 2023, 14:40

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси тугатилади

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбари 2024 йил 1 январдан унинг фаолиятини тугатиш ва барча давлат муассасаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қорабоғ аҳолисини Озарбайжон тақдим этган реинтеграция шартлари билан таништириш таклиф қилинди.

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди
25 сентябрь 2023, 22:53

Тоғли Қорабоғдан минглаб қочқинлар Арманистонга етиб келди

Бир кун аввал эвакуация бошланганидан буён Тоғли Қорабоғдан Арманистонга 6500 дан ортиқ қочқин етиб келди. Тан олинмаган республика расмийлари ҳудудни 120 мингдан ортиқ этник арманлар тарк этмоқчи эканини маълум қилди.

Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди
20 сентябрь 2023, 15:42

Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси расмийлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унга кўра, тан олинмаган республика армияси қуролсизлантирилади. Озарбайжон вакиллари билан ҳудуддаги арманларнинг реинтеграцияси юзасидан музокара ўтказилади.

Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз — Cодиқ Сафоев
20 сентябрь 2023, 14:48

Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз — Cодиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади. «Ишончим комилки, Озарбайжон яқинда Қорабоғни дунёнинг энг жаннатмакон ҳудудларидан бирига айлантиради», — деди у.

Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор тадбирлари» бошланганини эълон қилди
19 сентябрь 2023, 16:09

Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор тадбирлари» бошланганини эълон қилди

Озарбайжон «конституциявий тузумни тиклаш учун» Тоғли Қорабоғда «аксилтеррор тадбирлари» бошлаганини эълон қилди. Тан олинмаган республика пойтахти Степанакерт артиллериядан ўққа тутилмоқда. Мудофаа вазирлиги баёнотида фуқаролик объектлари ва тинч аҳоли нишонга олинмаётгани айтилган.

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ
11 сентябрь 2023, 16:13

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ

Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.

«Ўзбекистондан совға». Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Фузулийда мактаб очилишида иштирок этди (фото)
23 август 2023, 21:47

«Ўзбекистондан совға». Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Фузулийда мактаб очилишида иштирок этди (фото)

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари ҳамда уларнинг рафиқалари Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан қурилган мактабнинг очилиш маросимида иштирок этди. «Бу Қорабоғни тиклашда хорижий давлатнинг илк совғасидир», — деди Илҳом Алиев. Мактаб ҳақида нималар маълум?

«Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувни имзолади
23 август 2023, 19:09

«Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувни имзолади

«Ўзбекнефтгаз» ва Socar компаниялари Ўзбекистон ва Озарбайжонда нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг