21 апрель куни Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Маросим шаҳар ижро ҳокимияти бошлиғи Ниязи Байрамов, Туркия ва Грузия бош консулхоналари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, илм-фан намояндалари, фаол ватандошлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.

Кянан Жалилов.Кянан Жалилов.

Консулхона ўз округи доирасида фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади, дейилади хабарда.

Расмий очилиш маросимидан сўнг элчихона ходимлари томонидан ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар учун сайёр қабул ташкил этилди.