«заҳарланиш» тегли мақолалар


Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 30 дан ортиқ ўқувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди
30 январ 2024, 10:01

Сурхондарёда мактаб-интернатнинг 30 дан ортиқ ўқувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 33 нафар ўқувчи овқатдан заҳарлангани бўйича жиноят иши очилди. Мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрлагани аниқланди.

Қорақалпоғистонда бир киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди
8 январ 2024, 11:52

Қорақалпоғистонда бир киши номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди

Нукус шаҳрида 2 киши номаълум этиологияли моддадан заҳарланди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолатни ҳоким ўринбосари бошчилигидаги комиссия текширмоқда.

Қўлланма: Ис газидан заҳарланганда нима қилиш керак?
26 декабр 2023, 21:03

Қўлланма: Ис газидан заҳарланганда нима қилиш керак?

Ис гази нима? Ундан заҳарланиш қандай юз беради? Бундай ҳолларда (ёки заҳарланмаслик учун) нима қилиш керак? «Газета.uz» Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Энергетика вазирликларининг бу бўйича тавсияларини жамлади.

Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланиш сабаб вафот этди
30 сентябрь 2023, 12:36

Тошкентда 15 ёшли қиз заҳарланиш сабаб вафот этди

Миробод туманида 2008 йилда туғилган қиз номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш сабаб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Андижонда ҳам болаларда Антиструмин дорисининг «ножўя таъсири» қайд этилди
22 сентябрь 2023, 22:26

Андижонда ҳам болаларда Антиструмин дорисининг «ножўя таъсири» қайд этилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Антиструмин» дорисининг «ножўя таъсири» кузатилган 12 нафар бола ётган касалхонага борди. Аввалроқ Наманган вилоятида ҳам ушбу дорини истеъмол қилган 70 дан ортиқ бола шифохонага ётқизилган эди.

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди
22 сентябрь 2023, 20:20

Ўзбекистонда «Антиструмин» №100 (калий йодид) истеъмоли вақтинчалик тақиқланди

Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланганидан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганишлар якунига етгунига қадар таркибида йод бўлган «Антиструмин» №100 маҳаллий дори воситасидан фойдаланишга тақиқ жорий этилди.

Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги болалар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан қаттиқ ташвишда — матбуот хизмати
22 сентябрь 2023, 19:46 1

Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги болалар соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан қаттиқ ташвишда — матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Чуст туманида 70 дан ортиқ боланинг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятдан «қаттиқ ташвишда», дея маълум қилди унинг матбуот котиби. Давлат раҳбари мунтазам равишда вазият юзасидан ҳисоботлар олиб, масъулларга алоҳида назоратга олиш бўйича топшириқлар бермоқда.

Наманган вилоятининг Чуст туманида 70 дан ортиқ бола заҳарланди
22 сентябрь 2023, 06:58

Наманган вилоятининг Чуст туманида 70 дан ортиқ бола заҳарланди

Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди. Расмий идоралар улар айнан нимадан заҳарланганига аниқлик киритмади. Ижтимоий тармоқларда бу йод препаратидан бўлиши мумкинлиги ёзилмоқда.

Тошкент вилоятида 3 киши канализацияда заҳарланиб вафот этди
21 июл 2023, 18:10

Тошкент вилоятида 3 киши канализацияда заҳарланиб вафот этди

Нурафшон шаҳрида 57 ёшли ишчи канализация қудуғига тушиб, тозалаш ишларини олиб бораётганда газдан заҳарланди. Уни қутқариш учун тушган яна 3 киши ҳам ҳушидан кетган. Оқибатда 3 киши воқеа жойида вафот этди. 1 киши жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Нукусда икки нафар бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланди, бири вафот этди
30 январ 2023, 12:11

Нукусда икки нафар бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланди, бири вафот этди

Нукусда икки бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ улардан бири реанимацион чора-тадбирларга қарамай вафот этди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат тез тайёрланадиган лапша маҳсулотидан заҳарланиш дея тарқалганди.

Самарқандда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этди
21 январ 2023, 15:29

Самарқандда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этди

Каттақўрғон туманида чилласи чиқмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Хонадон эгалари уларни кўмган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу ҳақда хабар бермаган. Ҳозирда прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди
10 октябр 2022, 23:19

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда сўнгги икки кун ичида тўрт киши спиртли ичимликлардан заҳарланишдан вафот этди, бир киши комада. Прокуратура хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жиноий иш қўзғатди.

Фарғонада 30 нафарга яқин боғча тарбияланувчилари касалхонага ётқизилди
16 сентябрь 2022, 09:38

Фарғонада 30 нафарга яқин боғча тарбияланувчилари касалхонага ётқизилди

Тармоқларда Олтиариқ туманида 41 нафар боғча боласи заҳарлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси 8 нафар болада алиментар диарея аниқланиб, касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Бошқа болаларда касаллик аломатлари аниқланмаган, бироқ 20 нафари шифохонада кузатув остида қолмоқда.

Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиш оқибатида вафот этди
15 август 2022, 15:03

Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиш оқибатида вафот этди

Норин туманида катта ёшли эр-хотин тахминан тарвуздан заҳарланиш оқибатида оламдан ўтди. Уларнинг икки қизи ва икки набираси шифохонага ётқизилди.

Самарқандда 19 киши тўйда овқатдан заҳарланди
1 июн 2022, 10:32

Самарқандда 19 киши тўйда овқатдан заҳарланди

Жомбой туманида 19 нафар фуқаро тўйда овқатдан заҳарланиб, тиббиёт бирлашмаларига мурожаат қилган. Улардан 14 нафарининг соғлиги қониқарли, 5 нафари тиббиёт бирлашмасида даволанмоқда. Самарқанд вилоят ИИБ ижтимоий тармоқларда тўйда 200 киши заҳарлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Олмалиқда 49 киши музқаймоқдан заҳарланди
16 август 2021, 09:58

Олмалиқда 49 киши музқаймоқдан заҳарланди

Олмалиқ шаҳрида 36 киши музқаймоқдан заҳарланиб, шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Улардан 31 нафарига руҳсат берилиб, беш нафарининг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, ҳудди шу ташхис билан яна 1З нафар бемор тиббиёт бирлашмасига ётқизилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда 5 нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди
28 феврал 2021, 14:44

Тошкентда 5 нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди

Номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида Тошкент шаҳрида ТАТУнинг 3 нафар талабаси ҳамда 2 нафар Сингапур институти ва Инха университети талабалари вафот этди.

Хоразмда беш кишилик оила ис газидан заҳарланди, уч киши вафот этди
22 феврал 2021, 15:04

Хоразмда беш кишилик оила ис газидан заҳарланди, уч киши вафот этди

Хоразмда чойхона эгаси, турмуш ўртоғи ва бир фарзанди газ ўчоғидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Икки фарзанди кучли заҳарланган.

Дўстликда помидор консервадан уч киши заҳарланди, 26 ёшли келин оламдан ўтди
17 феврал 2021, 11:32

Дўстликда помидор консервадан уч киши заҳарланди, 26 ёшли келин оламдан ўтди

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида помидордан тайёрланган қўлбола конверсава истеъмол қилган оиланинг уч аъзоси заҳарланди, 26 ёшли келин ҳаётдан кўз юмди.

Самарқандда консервадан 5 киши заҳарланди, бир киши вафот этди
12 феврал 2021, 14:39

Самарқандда консервадан 5 киши заҳарланди, бир киши вафот этди

Самарқанд вилоятида 5 нафар фуқаро уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилиб заҳарланди. Улардан 2001 йилда туғилган фуқаро вафот этди. Қолган шахслар жонлантириш бўлимида даволанмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг