Тошкент шаҳри Миробод туманида 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.А. вафот этди, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Воқеа 2023 йилнинг 28 сентябрь куни бўлган. Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига «номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш» сабаб бўлган.

Миробод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.