7 февраль куни Булунғур туманнинг «Мингтепа» МФЙда яшовчи 2001 йилда туғилган И.Э. тез тиббий ёрдам машинасида олиб келиниб, унга ботулизм ташхиси қўйилди. Бу хақда вилоят ССБ хабар бермоқда.

Бемор қишлоқдоши А.Т. хонадонида бир кун олдин беш нафар киши билан палов ва уй шароитида тайёрлаган консерва истеъмол қилганлиги аниқланди.

А.Т., унинг турмуш ўртоғи Г. Т., ўғли Ш. Т ва қўшниси Б.Б.лар ҳам шифохонага олиб келинган.

Интенсив даво муолажалари ҳамда ботулизмга қарши зардоб берилишига қарамасдан И.Э.нинг аҳволи оғирлашиб, 8 февраль куни тунги соат 03:30 да оламдан ўтди.

Консерва билан заҳарланган тўрт бемор реанимацияда стационар шароитда даволанмоқда.

Бемор Ш. Т. нинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппарати ёрдамида муолажа олмоқда.

А.Т., Г. Т. ва Б.Б.ларнинг умумий аҳволлари ўрта оғир эканлиги маълум қилинди.