Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган сув тошқини биринчи бўлиб қабристонга урилган ва 70 дан ортиқ қабрларни оқизиб кетган. «Газета.uz» мухбири Эгизбулоқ маҳалласидаги сел оқибатлари акс этган яна бир фоторепортажни тайёрлади. Унда сув келиши оқибатида оқизиб кетилган қабрлар, аҳолининг бузилган уйлари тасвирланган.
Жиззах вилоятида бир кун аввал бедарак йўқолгани айтилган яна бир фуқаронинг жасади топилди. Сел қурбонларининг умумий сони беш нафарга етди. Жиззах вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.
Жиззахнинг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш туманларида кучли ёғингарчилик оқибатида сел келиши ва тошқинлар кузатилди. Мактаб ва боғча зарар кўрди. Ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлди. Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатовнинг айтишича, икки соат ичида Ғаллаорол метеорология станцияси йиллик ёғингарчиликнинг деярли 10 фоизини қайд этган.
Жиззахда Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Nexia-3 билан тўқнашди. Бунинг оқибатида машина ёниб, бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Сурхондарёдаги аварияда эса ҳайдовчи ва икки йўловчи машина салонида ёниб кетди.
23−25 февраль кунлари Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим худудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.
Жиззахлик фуқаро Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирганликда гумон қилинмоқда. У хориждалигида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотининг ғоявий таъсирига тушиб қолиб, ватанга қайтгач, ўндан ортиқ тенгқурларига ташкилот ғояларини тарғиб қилгани айтилмоқда. Фуқаро ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Жиззахда 2 нафар фуқарони 18 минг АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди. Фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилоятида Nexia ва SHACMAN русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлди. Енгил автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Яна икки йўловчи касалхонага ётқизилган.
Жиззахда Lacetti ҳаракатланаётган пайтида «люк» дан тана қисмини чиқариб кетган қиз акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ томонидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилиб, 245 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Бахмал тумани ҳудудида яшовчи икки нафар ҳомиладор аёл тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги, касалликлар ўз вақтида аниқланмаганлиги оқибатида апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.
Жиззах вилоятида Nexia-2 русумли автомашина мол боқиб юрган 12 ёшли қизни уриб юборган. Бунинг оқибатда, қиз олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм,172 та дўкон, кўп қаватли уйлардаги 14 та хонадон, 43 та автомашина ва бошқа кўчмас мулклар зарарни ундириш учун хатланганини маълум қилди. Собиқ ҳоким ўринбосари ва яна 10 киши ҳибсга олинган.
Жиззахда «Cobalt» автомашинаси «ГАЗ-31» билан тўқнашувчи оқибатида ёниб кетди. «Cobalt» ҳайдовчиси ва йуловчиси куйиш жароҳатидан халоқ бўлди. «ГАЗ-31» ҳайдовчиси ҳам кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этган, йуловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Жиззахда январь ойи бошида бир қисми қулаб тушган, қурилиши тугалланмаган турар-жой биноси бузилмоқда. Аввалроқ, қурилиш вазири бино зарар кўргани ва бузилиши кераклигини маълум қилган эди.
Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил номзоди шаҳар депутатлари томонидан маъқулланди. У бунгача Мирзачўл туман ҳокими бўлган
10 январь куни Жиззах шаҳрида қулаб тушган бино юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркамлаштириш мақсадида дарахтлар ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида эълон қилган танловда My Flower МЧЖ ютган. Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Маълум бўлишича, субъектининг 50,80% улуши Салиева Наргиза Эргашевнага тегишли.
Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди.
Жиззах вилоятида кун давомида иккита ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Lacetti 5 ёшли қизчани уриб юборди. Иккинчисида эса 18 ёшли йигит юриб кетаётган юк машинаси зинасидан ўзини ташлаб, асфальтга боши билан йиқилган.
Жиззахда коронавирус инфекциясидан вафот этган 72 ёшли отахоннинг турмуш ўртоғи ҳам COVID-19 асоратларидан вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция сабабли оламдан ўтганлар сони 25 нафарга етди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг