«Жиззах — Фориш — Қизилча» йўлининг 85 — километрида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи Ж.С. бошқарувидаги «Cobalt» Фориш туманида яшовчи З.Д. бошқарувидаги «ГАЗ-31» билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида «Cobalt» да ёнғин келиб чиққан ва ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда унинг манзилдоши, йўловчи Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган.

«ГАЗ-31» ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан вафот этди.

Автомашинада бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.