Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил Адҳамович номзоди шаҳар депутатлари томонидан маъқулланди, дея хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бунгача Комил Холмуродов Мирзачўл туман ҳокими бўлиб ишлаган. Аввалроқ Мирзачўл туманига Аҳмедов Шерзод янги ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шу кунгача Жиззах ҳокими бўлиб ишлаган Акбар Шукуров бошқа лавозимга ўтиши айтилган.