20 май куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида Lacetti русумли машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро тана қисмини транспорт воситаси «люк"идан чиқариб ҳаракатланган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув натижалари ҳақида Жиззах вилояти ИИБ томонидан муносабат билдирди. Ҳайдовчи ва йўловчининг шахсига аниқлик киритилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Йўловчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этгани учун баённома тузилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари — 245 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.

«Машина эгаси рулда эмас эдилар, узр сўрайман, мен билан Вали исмли ўзимнинг олдинги танишим бор эди. Машина эгасининг уйдагиларидан, оила аъзоларидан, рафиқасидан узр сўрайман. Агар қўлларидан келса кечиришсин. Мени деб битта оила бузилиб кетишини истамайман», — дейди қиз.