15 июнь куни Жиззахда содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 18:20 ларда Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи, Э.Қ. (1995 й.т.) бошқарувидаги Nexia автомобили, ҳайдовчи Д.Э. (1974 й.т) бошқарувида бўлган SHACMAN русумли юк автомобили билан тўқнашган.


Оқибатда Nexia ҳайдовчиси Э.Қ. ва автомобиль йўловчиси Д.Н. (1987 й.т) турли тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчилари, А.С. (2010 й.т.) ва А.А. (1994 й.т.) тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.