Ягона умумреспублика процессинг марказининг (Uzcard) уч нафар таъсисчисига тегишли 75% акцияси IMC-Capital компаниясига ўтди.
Эндиликда Ўзбекистондаги барча банкоматлар ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарини қабул қилади. Тўлов терминалларини интеграциялашни йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди. 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.
Humo ва Uzcard тўлов тизимлари банкоматларининг ўзаро интеграцияси президент қарори билан май ойи охиригача, тизимларнинг терминаллари эса йил сўнгига қадар якунига етказилади.
Humo ва Uzcard тўлов тизимлари узоқ музокаралардан сўнг ўзаро интеграция бўйича келишувга эришди, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари. Биринчи босқичда банкоматларни ҳар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қилишга мослаштириш режалаштирилган. Бу ишлар май ойигача якунланиши мумкин.
Ўзбекистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи сабаб «Мир» карталари бўйича тўлақонли хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйишга ҳозирча тайёр эмас, деди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов.
Бешта банкка тегишли бўлган Uzcard процессинг марказидаги давлат улушининг 75 фоизи компаниянинг тўрт нафар таъсисчисига ўтказилди. Давлат активларини боқшариш агентлиги ҳали келишув тафсилотларини ошкор қилмади.
23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди. Банклар веб-сайтларидан эса Uzcard — «Мир» кобейжинг карталари ҳақидаги бўлимлар олиб ташланди.
Давактив Uzcard`даги давлат улушларининг 75 фоизи сотилиши тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Жамият иштирокчилари мазкур улушни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлари мумкин.
Uzcard пенсионер ва нафақахўрларга бир марталик ёрдам пули тарқатиш ҳақидаги хабарлар фонида фирибгарлар томонидан фуқароларнинг пластик карта маълумотларини қўлга киритишга уринишлар кўпайганлиги ҳақида огоҳлантирди. Президент фармони билан ажратилган ижтимоий ёрдам пули бир марталик пул ўтказмалари бўлиб, улар автоматик тарзда ўтказилади.
Шавкат Мирзиёевни Туркияга таклиф қилган Режеп Таййип Эрдоған, тергов вақтидаги қийноқ учун зарарни давлат тўлаб бериши, имтиҳон қоидаларини бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши мумкинлигини, Самарқандда ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлаб, жонига суиқасд қилган талаба қиз, контактсиз тўлов карталарини тақдим этган Uzcard, Сирдарёда аниқланган ноқонуний майнинг ферма ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 30 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Uzcard NFC технологияси бўйича контактсиз тўловни қўллаб-қувватловчи янги турдаги картани тақдим этди. Компания маълум қилишича, мижоз банкка мурожаат қилган вақтдан мазкур картани фаоллаштиришга қадар бўлган муддат 5 дақиқани ташкил этади. Ушбу карталарнинг рақами ҳам одатдагидек 8600 дан эмас, балки 5614 дан бошланади.
Президент қарори билан банкларнинг Uzcard ва Тошкент фонд биржасидаги улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилмоқда.
Мобил иловаларда Uzcard орқали тўловлар вақтинчалик ишламади. Компания бу эҳтимолий техник узилишларнинг олдини олиш учун олиб борилган ишлар билан боғлиқлигини маълум қилди.
Uzcard 7 мартдан «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш тикланганини маълум қилди. Тўлов тизими карталари Uzcard тизими ҳамкор банкларининг барча қурилмалари томонидан қабул қилинади.
Санкт-Петербургга етиб борган Шавкат Мирзиёев, январь охиригача фаолияти қайта тикланадиган валюта алмаштирувчи банкоматлар, 81 туп кесилган дарахтнинг компенсациясини 22 ойдан сўнг олган Экоқўмита, Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тўла автобус, шахматда жаҳон чемпионини мағлуб этган Нодир Абдусатторов ва бошқа жабарлар — «Газета.uz» нинг 28 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Битта терминалда ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Uzcard ва Humo тўлов тизимлари ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини тамомлади. Иккинчи босқичда касса терминаллари ҳам умумий бўлади.
Uzcard банкоматларнинг сентябрдан бери ишламаётган доллар айирбошлаш функциясини январь ойи охиригача тиклашни режалаштирмоқда.
Декабрь бошида айрим банк карталари эгалари маблағлари улар рухсатисиз ечиб олинаётганидан шикоят қилдилар. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиб мижозларни хабардор қилмасдан ва улар билан келишмасдан пуллар ечиб олинаётганини аниқлаштирмоқда.
UzCard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш вақтинча тўхтатилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг