Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграциялаш якунланди, деб хабар берди Uzcard компанияси душанба куни. Энди мамлакатдаги барча банкоматлар иккала тизимнинг карталарини ҳам қабул қилади.

Январь ойида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов узоқ давом этган музокаралардан сўнг Uzcard ва Humo ўзаро интеграцияга келишиб олганини айтганди.

Банкоматлар интеграциясини май ойи охиригача, тўлов терминалларини эса йил охиригача якунлаш режалаштирилганди.

Биринчи марта икки тизимнинг банкоматларини бирлаштириш режалари 2020 йил сентябрь ойида эълон қилинган эди. 2022 йил июль ойида Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов жараён муайян қийинчиликлар билан кечаётганини таъкидлади.