14 март куни соат 11:00 дан 11:20 гача Uzcard орқали тўловларни амалга ошириш бўйича тўлов хизматлари ишида носозлик юзага келди.

Ягона республика процессинг марказининг хабар беришича, ушбу даврда «потенциал техник носозликлар аниқланганлиги муносабати билан жараёнларни оптималлаштириш бўйича ишлар тезкорлик билан бошланган».

«Айни пайтда «тўловлар тикланди ва одатдагидек ишламоқда. POS-терминаллар орқали тўловлар ва банкоматлардан нақд пул ечиб олиш ҳам одатдагидек амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.