USAID туберкулёзга қарши курашда ёрдам бериш учун Жиззах вилоятидаги тиббиёт муассасаларига қарийб $75 минглик асбоб-ускуналар топширди. Илгари бошқа вилоятларга ҳам худди шундай жиҳозлар берилганди.
АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистондаги, айниқса, Оролбўйи ҳудудидаги қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш учун 2,4 млн доллар ажратади. Маблағлар аёлларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг фаолиятини микромолиялаштириш, қолаверса, мураббийлик ва бандлик дастурларини амалга оширишга йўналтирилади.
АҚШ ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ССВга совуқ занжирли ускуналар ва компьютерларни топширди. Ускуналар 671 та совутгич, 212 та музлатгич ва 150 та компьютердан иборат бўлиб, умумий қиймати 1,3 млн долларни ташкил этади.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қишлоқ аёлларининг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни ишга жойлаштириш ёки ўз бизнесини очишда қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширди. Дастур қарийб 1000 кишини қамраб олади.
2022−2023 ўқув йилида Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 918 та мактабда «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» ҳамда «Математика» фанларидан бошланғич синфлар учун янги дарсликлар синовдан ўтказилади. Улар USAID ва Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган. Жорий ўқув йилида худди шу ҳудудларда инглиз тили (1−11-синфлар) ва информатика (5−11-синфлар) бўйича янги дарсликлар жорий этилганди.
24 март — Бутунжаҳон силга қарши кураш кунида USAID Соғлиқни сақлаш вазирлигига 16 та GeneXpert диагностика ускунасини совға қилди. Ушбу тизимлар бир кун ичида сил касаллигини диагностика қилиш имконини беради, бошқа муқобиллари эса натижаларни 80 кунда чиқариб беради.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастурни ишга туширди. Бюджети 10 млн доллар бўлган дастур халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ҳамда Халқ таълим вазирлиги томонидан халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси ҳунарманд аёллар (5−50 млн сўм миқдорида қўшма молиялаштириш) ва аёллар ҳунармандчилиги корхоналарининг (50−200 млн сўм) лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистон COVAX дастури доирасида АҚШдан яна 300 минг доза Pfizer вакцинасини қабул қилди.
Ўзбекистонда 15 ноябрдан 7 декабргача бошланғич синфларда ўқиш (EGRA) ва математика кўникмаларини баҳолаш (EGMA) бўйича илк тадқиқот ўтказилмоқда. USAID ва Халқ таълим вазирлиги ўртасидаги қўшма лойиҳа ушбу фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришга ёрдам беради.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди. Бу маблағ дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун сарфланади.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Наманган ва Сирдарё вилоятларининг 208 та мактабига 385 минг дона дарслик ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни тақдим этди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, 2022 йилдан Cambridge University Press томонидан чоп этилган ушбу дарсликлар Ўзбекистоннинг барча мактабларида ижара асосида берила бошланади.
USAID Марказий Осиёда минтақавий савдони ривожлантириш учун 19 млн доллар йўналтиради. Марказий Осиёда Савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилади.
USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақидаги режаларини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШ президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» ҳақидаги қарашларини олқишлайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва USAID қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган меморандум имзолади. USAID шунингдек агробизнесни ривожлантириш бўйича лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 млн АҚШ доллари ажратди.
USIAD халқаро нашриётлар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистондаги мактаблар учун информатика ва инглиз тили дарсликларини сотиб олди. Улар 2021−2022 ўқув йилида мамлакатнинг 200 та мактабида синовдан ўтказилади. Шунингдек, агентлик Ўзбекистон учун махсус ишлаб чиқилган она тили, математика ва информатика бўйича таълим стандартларини Халқ таълими вазирлигига топширди.
АҚШ USAID агентлиги орқали Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамни тақдим этди. У соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасалари ҳамда эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимланади. 2021 йилдан буён қарийб 1300 тонна шундай ёрдам етказиб берилди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги агробизнес соҳасидаги корхоналар учун бизнес ғоялар танловини ўтказмоқда. Унда аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналар иштирок этиши мумкин. Танловда қатнашиш учун ариза топшириш санаси 16 июлга қадар.
Абдулазиз Кaмилов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр билан музокаралар ўтказди. Вазир USAID раҳбарини июль ойининг ўрталарида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» конференциясига таклиф қилди.
Микаэла Мередит ўтган йили очилган АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги миссияси биринчи директори бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг