«қорақалпоғистон» тегли мақолалар


Элликқалъада оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ рўй берди
21 декабр 2020, 11:41

Элликқалъада оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲ рўй берди

Элликқалъа туманида жиддий оқибатларга олиб келган авария юз берди. ЙҲХБ хабар беришича, икки киши вафот этган ва икки киши жароҳатланган. «Газета.uz» хабарига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, уч киши касалхонага ётқизилган.

Қорақалпоғистондаги 15 та мактабнинг санитария-гигиена шароитларини яхшилашга 3,5 миллион доллар ажратилади
17 декабр 2020, 13:38

Қорақалпоғистондаги 15 та мактабнинг санитария-гигиена шароитларини яхшилашга 3,5 миллион доллар ажратилади

ЮНИСЕФ кўмагида Қорақалпоғистондаги 15 мактабнинг санитария-гигиена шароитларини яхшилашга 3,5 миллион доллар ажратилади. Ушбу мактабларда ўғил ва қиз болалар учун замонавий ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари, мактабларни чиқиндилардан тозалаш шароити барпо этилади.

Қорақалпоғистоннинг учта туманидан ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча квота ажратилди
12 ноябр 2020, 19:55

Қорақалпоғистоннинг учта туманидан ўқишга киролмаган абитуриентлар учун қўшимча квота ажратилди

Қорақалпоғистоннинг учта туманида 56,7 балл тўплаган абитуриентлар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Улар ўқишни тугатгандан кейин ўз ҳудудларда камида 5 йил ишлаб беришлари керак.

Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилади
10 ноябр 2020, 22:32

Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилади

Президент раислигида Қорақалпоғистонни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди. Унда 856 км автомобиль йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини 70 фоизга етказиш ҳамда 9 мингдан ортиқ арзон уйлар бунёд этиш таъкидланди. «Умуман олганда, Қорақалпоғистонда ишларни янгича ташкил этиш ва назорат тизими ўрнатилади», — деди президент.

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди
9 ноябр 2020, 11:41

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Мурад Қурбанов Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Олдинги вазир май ойида тайинланган эди.

Қорақалпоғистонда шаҳар ва иккита туманга ҳоким тайинланди
7 ноябр 2020, 20:23

Қорақалпоғистонда шаҳар ва иккита туманга ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига ҳоким вазифасини бажарувчи лавозимига Утемурат Панаев, Қораўзак тумани ҳокими этиб Узақберген Утамбетов ва Чимбой тумани ҳокими лавозимига Айбек Тажетдинов тайинланди.

Қорақалпоғистонда маст ҳолда транспорт бошқариш 45,4 фоизга камайди
2 ноябр 2020, 17:12

Қорақалпоғистонда маст ҳолда транспорт бошқариш 45,4 фоизга камайди

Қорақалпоғистон судлари учинчи чорак якунлари бўйича ҳисобот берди. Хусусан, бу давр мобайнида 954 кишига нисбатан 735 та жиноят иши кўриб чиқилди. Ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 фоизга камайган бўлса, шахслар сони эса 4,6 фоизга кўпайган.

Қорақалпоғистондаги корхоналар солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади
2 октябр 2020, 19:23

Қорақалпоғистондаги корхоналар солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади

Қорақалпоғистондаги 16 та туманнинг ҳар бирида 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта"си этиб белгиланди. Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга бир қатор солиқларни тўлашдан озод этилди.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесга раис сайланди
2 октябр 2020, 13:46

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесга раис сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди
21 сентябрь 2020, 23:39

МСК Жўқорғи Кенгесга ўтказилган сайлов якунларини эълон қилди

Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунига етди. Қорақалпоқ парламентидаги бешта вакант ўринни ҳар бир партиядан бир нафардан номзод банд қилди.

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб
30 июл 2020, 20:26

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб

Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.

Маст ҳайдовчи профилактика инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди
30 июл 2020, 13:22 1

Маст ҳайдовчи профилактика инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди

29 июль куни Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида маст ҳолатда автотранспорт бошқарган ҳайдовчи профилактика катта инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди.

Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистон прокурорига журналистлар воқеаси юзасидан танбеҳ берди
28 июл 2020, 20:37 2

Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистон прокурорига журналистлар воқеаси юзасидан танбеҳ берди

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Қорақалпоғистон прокурорига тунда прокуратурага чақирилган ҳамда телефонлари ва ноутбуклари тортиб олинган журналистлар билан бўлган воқеа юзасидан танбеҳ берди. Унинг сўзларига кўра, прокурорларнинг ҳаракатларини ўрганиш ишлари бошланган.

Қорақалпоғистондаги учта ОАВ бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилди
27 июл 2020, 11:36 2

Қорақалпоғистондаги учта ОАВ бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилди

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги хабар элон қилингани учун Қорақалпоғистондаги учта ОАВ Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилган. Makan.uz раҳбари Лолагул Қаллихановани уйидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб кетишган. Икки нафар журналистнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган.

Нукусда карантин чоралари кучайтирилади
30 июн 2020, 10:19

Нукусда карантин чоралари кучайтирилади

30 июнь кунидан бошлаб Нукус шаҳри «қизил» тоифали ҳудудга киритилиши сабабли шаҳарда бир қатор чекловлар қайта жорий қилиниб, карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарда жамоат транспорти, буюм бозорлари, кафе-ресторанлар, сартарошхоналар, автомактаблар фаолияти тақиқланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг