Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган Қурбанов Мурад Исмаилович Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тиббиёт фанлари номзоди Мурад Қурбанов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспансери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.

Маълумот учун, ушбу лавозимда май ойидан бери тиббиёт фанлари доктори Атаджан Хамраев ишлаб келаётган эди. Унинг қаерга ишга ўтгани тўғрисида ҳозирча маълумот берилмади.