30 июнь кунидан бошлаб Нукус шаҳри «қизил» тоифали ҳудудга киритилиши сабабли шаҳарда бир қатор карантин чекловлари кучайтирилади, дея хабар берди Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ахборот хизмати.

Унга кўра, шаҳарда жамоат транспорти, буюм бозорлари, кафе-ресторанлар, сартарошхоналар, автомактаблар фаолияти тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиққани ҳакда хабар бергандик. 26 июнь ҳолатига кўра, Корақалпоғистонда шаҳар, туман миқёсида карантин даражалари қуйидагича белгиланган:

«Яшил» ҳудуд: Амударё тумани, Беруний тумани, Қанликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Тўрткўл тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқальа тумани, Тахиатош тумани, Тахтакўпир тумани, Бўзатов тумани, Нукус шаҳар, Хўжайли тумани.

«Сариқ» ҳудуд: Нукус тумани.

«Қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани.