Нукус шаҳрига Утемурат Панаев вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентиги хабар бермоқда.

Утемурат Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри «Титан ДСЗ» МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.

Утемурат Панаев (чапда), Узақберген Утамбетов (ўртада), Айбек Тажетдинов (ўнгда) Фото: ЎзА

Қораўзак туманига Узақберген Утамбетов ҳоким этиб тайинланди. Узақберген Утамбетов аввал Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Чимбой туманига эса Айбек Тажетдинов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.