«қозоғистон» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди
16 июл 2021, 15:25

Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди.

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади
30 июн 2021, 11:48

Қозоғистон ўзбек гилосини кейинчалик Дубайда сотиш учун харид қилади

Қозоғистон cавдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Ўзбекистонга сафари давомида иккита шартнома имзолашга эришди. Хусусан, Қозоғистон компанияси ўзбек гилосини кейинчалик Дубай савдо тармоқларида сотиш учун харид қилишни режалаштирмоқда.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди
25 июн 2021, 18:27 1

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши эмланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти, элбоши Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. У қозоғистонликларни вакцина олишдан қўрқмасликка чақирди.

Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобилидан фойдаланади
23 июн 2021, 11:06

Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобилидан фойдаланади

Шимолий Қозоғистон вилояти полициясига 86 та янги Cobalt автомобили топширилди.

FlyArystan Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди
21 июн 2021, 14:35

FlyArystan Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди.

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади
2 июн 2021, 18:05

Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон бош вазири Абудулла Ариповни «Дўстик» ордени билан тақдирлади.

1,7 млн ўзбекистонликлар хорижда ишлайди, уларнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистонда
28 май 2021, 09:56 1

1,7 млн ўзбекистонликлар хорижда ишлайди, уларнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистонда

Қонунчилик палатаси йиғилишида ҳозирда 1,7 миллион ўзбекистонлик чет элда, асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётганлиги маълум қилинди.

Ўзбекистонда сотуви тўхтатилган Equinox автомобиллари Қозоғистонда сотувга чиқарилди
26 май 2021, 11:07

Ўзбекистонда сотуви тўхтатилган Equinox автомобиллари Қозоғистонда сотувга чиқарилди

Қозоғистонда Chevrolet Equinox автомобиллари 13 490 000 тенге (331 млн сўм атрофида) нархида сотилмоқда. UzAuto Motors сайтида эълон қилинган нархларга кўра, Ўзбекистонда автомобил нархи 414 млн сўмга тенг деб белгиланган.

Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди
25 май 2021, 23:56

Ўзбекистоннинг иккита собиқ қишлоғи расман Қозоғистон таркибига киритилди

Қозоғистон ОАВларининг хабар беришича, илгари Ўзбекистонга тегишли бўлган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти таркибига киритилди. Чегара участкалари тўғрисидаги шартномалар икки мамлакат томонидан 2002 ва 2004 йилларда имзоланган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 май 2021, 20:06

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда COVID-19га қарши эмланишдан сўнг тўртта ўлим қайд этилгани, Ливан ташқи ишлар вазирининг Саудия Aрабистонига нисбатан айтган сўзлари учун истеъфога чиққани, Нью-Йоркда Дональд Трамп компаниясига қарши жиноий иш қўзғатилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр
19 май 2021, 12:03

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр

Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр, деди туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов. Лойиҳани амалга ошириш учун чет элликлар ариза юбориши мумкин бўлган портал ишга туширилади. Ҳозирда «Осиё Шенгенига» Қирғизистон, Мўғулистон ва бир қатор Кавказорти мамлакатлари қўшилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди
30 апрель 2021, 09:23

Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди

Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди. Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон унинг консуллик округлари сифатида белгиланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 март 2021, 20:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

ЖССТ AstraZeneca вакцинасини қўллашга рухсат бергани, Байден муҳожирларни AҚШга ноқонуний киришга уринмасликка чақиргани, Қозоғистонда аҳолининг 60 фоизи «Спутник V» ва маҳаллий вакцина билан эмланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Нурсултонда 18 мартдан бошлаб карантин эълон қилинди
16 март 2021, 12:37

Нурсултонда 18 мартдан бошлаб карантин эълон қилинди

18 мартдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида карантин эълон қилинди. Карантин қоидаларига кўра, шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 март 2021, 21:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Толибонларнинг AҚШ тинчлик режасини рад этишгани, Хитойнинг Гонгконг тўғрисидаги баёноти учун G7 давлатларига норозилик билдиргани, Европа Комиссиясининг Буюк Британия устидан Брексит битимини бажармаганлиги учун юридик жараёнини бошлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
5 март 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди
5 март 2021, 03:05

Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.

Қозоғистон билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди
4 март 2021, 10:07

Қозоғистон билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Президент Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Ҳужжат 2019 йил апрель ойида имзоланган.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди
2 март 2021, 12:53

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди. Элчининг маълум қилишича, Қозоғистон ОАВларида ушбу вакцина ҳакида маълумотлар берилиб борилмоқда ва мамлакатга уни етказиш бўйича таклиф киритилиши мумкин.

Қозоғистонлик ҳайдовчилар гувоҳнома ва «техпаспортлар» олиб юрмаслик ҳуқуқига эга бўлди
1 феврал 2021, 16:49

Қозоғистонлик ҳайдовчилар гувоҳнома ва «техпаспортлар» олиб юрмаслик ҳуқуқига эга бўлди

Қозоғистонда ҳайдовчилар ўзи билан ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини олиб юрмасликка рухсат берилди. Полиция ходимлари ҳайдовчилар маълумотларини планшетлар орқали текширишади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг