Қозоғистонда Костанай шаҳридаги «СарыаркаАвтоПром»да ишлаб чиқарилган Chevrolet Equinox автомобиллари сотувга чиқарилди, дея хабар бермоқда Spot.uz.

Қозоғистонда ушбу турдаги автомобиллар уч хил рангда: оқ, кулранг ва қора рангларда, 13 490 000 тенге (331 млн сўм атрофида) нархида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Equinox автомобиллари 2019 йил охирида тақдим этилган эди ва бир йилдан ортиқроқ вақт давомида сотувда бўлди. Кейинчалик, 2021 йил февралида сотувдан олиб ташланди.

Автомобилларни Хитойдан SAIC-GM қўшма корхонаси олиб келаётган эди ва сотув нархи 349 млн сўмга тенг эди. Бироқ ҳозирда UzAuto Motors сайтида автомобил нархи 414 млн сўм деб белгиланган.