1 февраль куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳайдовчилар ўзи билан ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини олиб юрмасликка рухсат берувчи қонунни имзолади, деб хабар берди Zakon.kz Акорда маълумотларига таяниб.

Ушбу қонун билан Қозоғистонда берилган ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини (техпаспорт) олиб юриш мажбурияти бекор қилинади.

Ҳайдовчини полиция ходими тўхтататганида, у шахсий гувоҳномасини тақдим этиши мумкин бўлади ва у орқали ички ишлар ходими планшет ёрдамида барча керакли ҳужжатларни текшира олади.

Бундан ташқари, энди фуқаролар ушбу ҳужжатлари олиб юрмаганлиги учун жарима тўламайди.

Ўзгаришлар хорижий ҳайдовчилар ва чет эл транспорт воситаларига тааллуқли эмас. Уларда барча керакли ҳужжатлар бўлиши шарт эканлиги маълум қилинди.