Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев ўтган йили бу ҳақдаги фармонни имзолаган эди, дея хабар берди «Дунё» АА.

Муассаса Ялангтўш Баҳодир кўчаси 52А уй манзилида фаолият кўрсатади.

Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон унинг консуллик округлари сифатида белгиланди.

Консулхона Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида инвестицион, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича вазифаларни бажаради.

Март ойида Самарқандда Туркия бош консулхонаси ҳам очилган эди.