«ўзгидромет» тегли мақолалар


Ҳафтанинг биринчи ярми иссиқ бўлади
23 август 2021, 11:23

Ҳафтанинг биринчи ярми иссиқ бўлади

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати +38 даражада бўлиши кутилмоқда. 27 августдан бошлаб ҳарорат аста-секин пасаяди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади
20 август 2021, 12:07

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво +36…+38 даражагача исийди. Шу кунларда республиканинг барча текислик ҳудудида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
16 август 2021, 12:43

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта бошида республика бўйлаб салқин об-ҳаво сақланиб туради. Чоршанба куни Эрон ҳудудларидан нисбатан иссиқ об-ҳаво кириб келади. Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг охирига келиб, кечалари +18…+20 даражагача, кундуз кунлари +36…+38 даражагача кўтарилади.

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
13 август 2021, 14:20

Дам олиш кунлари салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика ҳудудига салқин кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати +28…+31 даража, кечаси ва эрта тонгда эса ҳарорат +13…+18 даражада бўлади.

Ҳафта охирида иссиқ ҳаво бироз пасайиши кутилмоқда
9 август 2021, 11:53

Ҳафта охирида иссиқ ҳаво бироз пасайиши кутилмоқда

Ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Пайшанба куни Ўзбекистонга салқин ҳаво китиб келади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +30…+35 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво сақланиб қолади
6 август 2021, 14:05

Дам олиш кунлари иссиқ ҳаво сақланиб қолади

Дам олиш кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ҳаво давом этади. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар кузатилади.

Август ойининг биринчи ҳафтасида ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
2 август 2021, 12:35

Август ойининг биринчи ҳафтасида ўртача иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

Августнинг дастлабки ҳафтасида қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйича 2−4 августда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи сақланиб турмоқда.

Якшанба куни ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди
30 июл 2021, 11:31

Якшанба куни ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди

1 августда мамлакатни салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Ҳаво ҳарорати +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 30−31 июлда Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Фарғона водийсида 29−31 июль кунлари сел келиши хавфи бор
28 июл 2021, 16:51

Фарғона водийсида 29−31 июль кунлари сел келиши хавфи бор

29−31 июль кунлари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига сел келиши хавфи бор.

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди
26 июл 2021, 12:40

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди

27 июлдан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Ҳафтанинг охирига келиб ҳаво ҳарорати +33 даража атрофида бўлади. Яқин кунларда баъзи ҳудудларда шамол ва чанг бўронларининг кучайиши кутилмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради
23 июл 2021, 15:03

Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 24−26 июль кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни сўради. Аввалроқ, Ўзгидромет дам олиш кунлари ва ҳафта бошида ҳаво жуда иссиқ бўлишини эълон қилган эди.

Дам олиш кунлари ва ҳафта бошида ҳаво жуда иссиқ бўлади
23 июл 2021, 10:52

Дам олиш кунлари ва ҳафта бошида ҳаво жуда иссиқ бўлади

Ушбу ҳафтанинг охири ва кейинги ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кун давомида ҳаво +44 даражагача иссиқ бўлади. Шамол ва чангли бўронларнинг кучайиши кутилмоқда.

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда
19 июл 2021, 11:25

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта бошида республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, чўлли ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳавонинг иссиқ бўлиши кутилмайди
16 июл 2021, 14:35

Дам олиш кунлари ҳавонинг иссиқ бўлиши кутилмайди

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз кунлари +35…+38 даражагача исийди. Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу эса сел тошқинлари шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларига сел келиши хавфи кутилмоқда
14 июл 2021, 12:11

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларига сел келиши хавфи кутилмоқда

Ўзгидромет кеча Наманган вилоятининг Косонсой туманида содир бўлган, саккиз киши ҳалок бўлган сел келиши ҳолати бўйича маълумот берди. Шунингдек, 15−16 июль кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида хабар берилди.

Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда
9 июл 2021, 11:56

Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

Жума куни Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунларида салқин ҳаво оқимлари барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати +39 даражадан юқори бўлмайди.

Яқин кунларда шамол ва чанг бўронларининг кучайиши кутилмоқда
7 июл 2021, 14:34

Яқин кунларда шамол ва чанг бўронларининг кучайиши кутилмоқда

8−10 июль кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб шамол 20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25−30 м/с гача кучайиши мумкин.

Жума кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди
5 июл 2021, 11:54 1

Жума кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди

Ҳафтанинг катта қисми давомида ҳаво ҳарорати +41…+43, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+46 даражагача бўлиши кутилмоқда. Жума кунидан бошлаб республика ҳудудига салқин ҳаво массалари кириб келади ва иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди.

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво давом этиши кутилмоқда
2 июл 2021, 11:59

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво давом этиши кутилмоқда

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +38…+41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44 даражагача атрофида бўлади.

6−8 июль кунлари иссиқ кўтарилиши кутилмоқда
1 июл 2021, 16:20

6−8 июль кунлари иссиқ кўтарилиши кутилмоқда

6−8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +44…+46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг