21 ва 22 август кунлари Ўзбекистон ҳудудида охирги 2 кун ичида бошланган ҳарорат кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

19 август куни тушдан кейин кундуз кунги ҳаво ҳарорати ўзининг меъёрий қийматларига етди. Бугун ва дам олиш кунларида эса кундуз кунлари ҳаво +36…+38 даражагача исийди. Кечалари ҳарорат кўтарилади, якшанба кунига келиб, ҳарорат +20…+22 даража қийматига етади. Дам олиш кунларида ҳарорат меъёрдан +2…+4 даражага юқори бўлади.

Бугун ва дам олиш кунлари республиканинг барча текислик ҳудудида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги бироздан ўртачагача бўлади, баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.