Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳали ҳам қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Фақат жума куни Кавказ ҳудудларидан антициклон республиканинг энг шимолига кириб келади. Шу сабаб Қорақалпоғистонда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шанба куни антициклон республика ҳудудларига тарқала бошлайди. Кундуз куни ҳарорат бироз кўтарилади ва +24…+27 даража атрофида бўлади. Бу ҳарорат ушбу куннинг меъёрий қийматларидан кўп.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Якшанба куни ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Совуқ антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати кечаси +5…+8 даража, кундузи +20…+24 даражагача пасаяди.