Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво прогнозларини маълум қилди.
Душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон периферияси белгилайди. Республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол 15−18 м/с гача кучайиши мумкин.
Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +23…+25 даражадан ошмайди.
Кейинги кунларда, иш ҳафтасининг охиригача антициклон периферияси кучсизланиши кутилмоқда.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Республика қулай, қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароитида бўлади. Кечалари ҳаво +7…+10 даража атрофида салқин, кундуз кунлари эса +25…+28 даражагача аста-секин исийди, бу ўртача иқлимий меъёрлардан бироз юқоридир.