Сентябрь ойи дастлабки пентадаси (беш кунлиги) иссиқ келиши прогноз қилинмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Хусусан, 2−4 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати максимуми республиканининг шимолий ва марказий вилоятларида +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқликка кўтарилади.

Минтақадан антициклоннинг чекиниши сабаб Ғарбий Европани узоқ муддат қизитган, иссиқроқ ҳавонинг ғарбдан аста кириб келиши учун шароит юзага келмоқда. Мазкур иссиқроқ ҳаво тўлқини 4 сентябрь куни республиканинг шарқий қисми водий вилоятларига ҳам +37 даражалик иссиқликни тақдим этиши мумкин, дейилади хабарда.

Пайшанба кунидан бошлаб республикада ҳаво ҳарорати ҳудудларда қуйидагича кўтарилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ҳарорат кечаси +17…+22, кундузи 1 сентябрда +33…+38, 2−4 сентябрда +32…+37 даража бўлади.
  • Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18…+23, кундузи 1 сентябрда +32…+37, 2−4 сентябрда +34…+39 бўлади.
  • Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 1−2 сентябрда кечаси +18…+23, 3−4 сентябрда +20…+25 даражагача, кундузи 1 сентябрда +33…+38 даража, 2−4 сентябрда +35…+40 даражагача кўтарилиши мумкин.
  • Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1−3 сентябрда +13…+18 даража, 4 сентябрда +15…+20 даража, кундузи +32…+37 бўлади.
  • Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +32…+37 даража бўлади.
  • Тоғолди ва тоғли ҳудудлари ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +24…+29 даража бўлиши кутилмоқда.