Ўзбекистон ҳудуди ҳафта охиригача нисбатан совуқ антициклон периферияси таъсири остида бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

26 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз, асосан, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати юқори, +30…+35 даражани ташкил этади. Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача пасаяди.

Сешанба кунидан бошлаб совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон ҳудуди ҳафта охиригача нисбатан совуқ антициклон периферияси таъсири остида бўлади. 27 сентябрдан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади, кундузги ҳарорат +22…+27 даражагача пасаяди. 29−30 сентябрда кечалари ҳарорат пасаяди, кечаси ва эрталаб термомерт устуни +10…+15 даражагача тушади.

Душанба ва сешанба кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21−23 м/с га етиши мумкин.

Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага 27 сентябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.