17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18−19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу хақда Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Ҳаво ҳарорати +8…+10 даражага пасайиши кутилмоқда.

17−19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даражагача илиқ, республика шимолида баъзи жойларда 0…-2 даража совуқ, кундуз кунлари +15…+20 даражагача кўтарилади.

Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

17−18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.