Душанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда фронт кириб келишида бироз беқарорлик кузатилади, дея хабар берди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида кечки пайтга бориб бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи +24 …+26 даражагача кўтарилади.

Кейинги 4−7 октябрь кунларида об-ҳаво антициклоннинг жануби-ғарбий чеккасига қараб белгиланади. 5-октябрь, чоршанба куни жанубий ва чўл зонасида антициклон перифериясининг кучайиши ҳисобига айрим жойларда шамолнинг 15−18 м/с гача кучайиши мумкин.

Бу даврда ҳаво ҳарорати кечаси +8…+13 даража, кундузи 4−6 октябрда +21…+26 даража бўлади. 7 октябрь куни ҳарорат +23…+28 даражагача кўтарилади.