5 октябрь куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл худудларда баъзи жойларда 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 19−24 даража бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21−23 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12−17 даража бўлади.