Британиянинг Cable портали томонидан тузилган энг арзон электр энергиясига эга давлатлар рейтингида Ўзбекистон 7-ўринни эгаллади. Мамлакатда бир киловатт-соат электр энергияси 0,027 доллар экани қайд этилди.

Биринчи ўнликка Қирғизистон (4-ўрин, 0,017 доллар) ва Тожикистон (6-ўрин, 0,023 доллар) ҳам кирган.

Дунёдаги энг арзон электр энергияси эса Ливияда (1-ўрин, 0,007 доллар), энг қиммати — Соломон ороллари (0,591 доллар) экани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Ҳисоб палатаси 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси, совуқ сув ва канализация тарифлари нархлари оширилишини маълум қилган эди.

Аввалроқ The Economist журналининг 2021 йилги рейтингида Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари учлигидан жой олгани хабар қилинди. Рейтингни тузишда барча шаҳарлар базавий 100 рейтингига эга Нью-Йорк билан солиштирилган.