Ўзбекистон ва Афғонистон келишувига асосан йиллик 2 млрд 200 млн киловатт соат электр энергиясини етказиб бериш кўзда тутилган, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, мазкур келишув доирасида етказиб берилаётган электр энергияси ички бозорга салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш мақсадида, қўшни давлатлар энерготизимларидан ҳам қўшимча импорт қилиниб, Афғонистонга унинг бир қисми экспорт қилинмоқда.

Марказий Осиё мамлакатларининг ягона энерготизими Афғонистон энерготизими билан фақатгина Ўзбекистон орқали боғланган, яъни ягона энерготизим мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақатгина Ўзбекистон орқали экспорт қилиниши мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.