Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан Тошкент вилоятида чет эл валютасининг ноқонуний айланишига чек қўйилди, деб хабар қилди департамент матбуот хизмати.

Органлар маълумотига кўра, фуқаролар Р. Б. ва О. А. фуқаро Р. га 77,9 минг туркман манатини 6500 АҚШ долларига сотишга уринди.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган супермаркет ёнида ҳам худди шундай воқеа содир бўлди. Б.А. ва А.К.лар фуқаро Р. га 213 минг манатни 13 минг доллар ва 60 млн сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биринчи вазиятда, сотиш курси бир доллар учун 11,98 манатни, иккинчисида эса бир доллар учун тахминан 11,6 манатни ташкил этган. Туркманистонда долларнинг расмий курси 3,5 манатни ташкил этади, 2015 йилда ўрнатилган курс ҳозирга қадар деярли ўзгармаган. Шу билан бирга, 2016 йилдан бошлаб Туркманистонда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш тақиқланган. «Қора бозор»да 15 май ҳолатига кўра, доллар 19,5 манатдан сотиб олиниб, 19,7 манатдан сотилаётган эди.