Португалия ва Шотландияда COVID-19'нинг янги омикрон штамми билан зарарланиш ҳолатлари аниқланди

Португалияда коронавируснинг омикрон штамми билан касалланган 13 та ҳолат аниқланди, деб хабар берди Коммерсантъ. Уларнинг барчаси Лиссабоннинг «Белененсеш» футбол клуби футболчилари ва ходимларидан топилган.

«Белененсеш» шанба куни «Бенфика»га қарши премьер-лигадаги ўйинидан кейин инфекциялар аниқланган. «Биз ҳаммамиз изоляция қилинганмиз, шанба куни ўйнамаган ёшлар жамоаси бундан мустасно, 44 киши уйда изоляцияга олинган», — деди клуб вакили.

Шотландияда эса бу сафар коронавируснинг омикрон штамми билан касалланишнинг олтита янги ҳолати қайд этилган. «Шотландияда COVID-19'нинг омикрон штамми билан касалланган олтита ҳолат аниқланди», — дейилади ҳукумат веб-сайтида — РИА Новости.


Туркманистон биринчи хонимининг илк сурати тарқалди

27 ноябрь куни Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон рафиқаси Эмине Эрдўғон билан Туркманистонга келди. Ташрифни ёритган турк нашрлари Эрдўғон ва Бердимуҳамедовнинг рафиқалари билан биргаликдаги фотосуратларини чоп этди.

Огулгерек Бердымухамедова

Бу Туркманистон биринчи хоними Огулгерек Бердимуҳамедованинг биринчи расмий сурати ҳисобланади.


Қирғизистондаги беш партия сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди

Қирғизистондаги бешта сиёсий партия ҳукуматдан мамлакат парламентига сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилди, деб ёзади 24.kg.

«Ата Мекен» (Ватан), «Ислоҳот», «Социал-демократлар», «Озодлик» ва «Улуттар биримдиги» (Халқ уйғунлиги) партиялари вакиллари сайловолди ташвиқоти вақтида қонунбузарликлар, шунингдек, натижаларни ҳисоблашда сохталаштиришлар содир этилгани ҳақида хабар берган.

«Бу сайловлар ҳақиқий эмас деб топилиши керак, акс ҳолда халқаро майдонда ўзимизни шарманда қиламиз», — деди «Улуттар биримдиги» раҳбари Мелис Мирзакматов.


Магдалена Андерссон иккинчи бор Швеция бош вазири лавозимига сайланди

Швеция социал-демократик ишчилар партиясининг янги раҳбари Магдалена Андерссон парламентдаги кўп қаршиликларга дуч келмади ва яна қироллик бош вазири этиб тасдиқланди. Бу сиёсатчининг бир ҳафтадан камроқ вақт ичида иккинчи марта сайланиши ҳисобланади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Парламент аъзоларининг ярмидан камроғи қарши овоз бергани учун Магдалена Андерссон бош вазир этиб сайланди», — деди спикер Андреас Норлен.

Бундан олдин 24 ноябрь куни Андерссон бош вазир лавозимига сайланган эди. Бироқ ҳукуматниг бўлиниши туфайли 7 соатда истеъфога чиққанди.


Ҳиндистонда юк машинаси автоҳалокатга учраши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Ғарбий Бенгалияда енгил автомобиль ва тош ортилган юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда бир кун аввал Корремпондент.net хабар берди.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, автоҳалокатга эҳтиётсизлик ва ҳудуддаги қуюқ туман сабаб бўлиши мумкин.

Ҳиндистонда ўлимга олиб келадиган бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрайди ва улар одатда транспорт воситаларининг ортиқча юкланиши, ёмон йўл шароитлари ва эҳтиётсизлик туфайли содир бўлади. Расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистонда ҳар йили 500 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаларида 150 мингга яқин одам ҳалок бўлади.


Истанбулдаги кучли бўронлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги бўрон қурбонлари сони тўрт кишига етди, 19 киши жароҳат олди, дея маълум қилди шаҳар губернатори маъмурияти. Аввалроқ турк ОАВлари том қулаши оқибатида икки фуқаро ҳалок бўлгани, тўққиз киши жароҳатлангани ҳақида ёзган эди.

Табиий офат туфайли 33 та уйнинг томи вайрон бўлган. Шунингдек, 192 та дарахт ва 52 та светофор қулаб тушган. Бундан ташқари, бир неча ўнлаб автомобиллар шикастланган — РИА Новости.