Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди. 20 млн тоннагача юк ташиш имконини берувчи йўл Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейинги Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Тошкент вилоятидаги Красногорск қўрғонини Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус қатновлари йўлга қўйилди. Ҳар бир йўналишга 4 тадан транспорт ажратилди.
Тошкент метрополитенида аёлларнинг зўравонликка қарши ёрдам сўраб қилган мурожаатларини радиотўлқинлар шаклида акс эттирган баннер ва постерлар жойлаштирилди. Уларнинг ҳар бирида QR-код мавжуд бўлиб, у орқали ёрдам ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Россия-Грузия чегарасидаги «Юқори Ларс» назорат-ўтказиш пунктида аксарият йўлаклар ёпилгани сабабли миллий ташувчиларга ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўради. Ҳозирда Россия ва Озарбайжон ўртасида 3 та назорат-ўтказиш пунктлари фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Польша Беларусь билан чегарадаги назорат пунктини вақтинча ёпгани учун миллий ташувчилардан Европага юк ташувлари жараёнида ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўради. Ҳозирда Литва орқали тўсиқларсиз ҳаракатланишни таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Президент фармони билан Абдурахман Абдувалиев транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси, Тахир Назаров Фуқаро авиацияси агентлиги директори, Фахриддин Салихов Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган автобуслардан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди. Транспорт вазирлиги ҳозирда барча йўловчилар соғ-саломат ҳолда йўналишда ўз сафарини давом эттираётганини маълум қилди.
16−17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та янги автобус олиб келиниб, йўналишга чиқарилди. Натижада автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25−30 дақиқадан 10−12 дақиқага қисқаргани айтилмоқда. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.
Бир пайтнинг ўзида транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари бўлган Илҳом Маҳкамов билан компания ўртасида тузилган меҳнат шартномаси яна уч йилга узайтирилди.
Шавкат Мирзиёев транспорт вазирлигига Самарқанд аэропортида авиарейслар ва йўналишларга бўлган барча чекловлар олиб ташланганини барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига етказишни буюрди. Шунингдек, водий, Нукус, Урганч ва Термиздан кунига камида 1 та авиақатновни йўлга қўйишни топширди.
Ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш учун Транспорт вазирлиги томонидан 5000 та автобус ва микроавтобус сотиб олиш, 81 та автовокзал қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Damas микровэнларидан фойдаланишдан воз кечиш таклиф этилмоқда.
Пойтахтда автотураргоҳлар сонини қисқартириш ва жамоат транспорти ривожланиши учун кўпроқ шароит яратиш режалаштирилаяпти, деб маълум қилди Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов. Унинг сўзларига кўра, Тошкентда автотураргоҳларни кенгайтириш учун ер йўқ, уларда автомобилларни эрталабдан кечгача сақлаб туриш эса ер ресурсларидан фойдаланишнинг энг самарасиз усули ҳисобланади.
Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш учун ташкил этилаётган махсус авиарейслар учун чипталар сотилаётганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Польшанинг Катовице шаҳридан махсус рейслар Ўзбекистон ҳукумати томонидан бепул ташкил этилаётгани айтилди.
Тошкент жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси бор-йўғи — 21 фоизни ташкил қилади, тизимда қарийб 400 та автобус етишмайди. Йўллар пиёда ва велосипедда юриш учун қулай эмас, бунинг оқибатида ЙТҲлар кўп содир бўлмоқда, дея таъкидланди президент иштирокидаги тақдимотда. Шавкат Мирзиёев янги автобус ҳамда электробуслар харид қилиш ва умуман, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ҳозиргидан 2 баробар ошириш бўйича кўрсатма берди.
Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирликлари пандемия туфайли тўхтаб қолган автобус қатновини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди. Қолаверса, «Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой» транспорт коридорини ривожлантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
26 декабрь куни соат 11:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга довонда тинимсиз қор ёғиши сабаб бўлган.
Транспорт вазирлиги ҳозирда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тиклангани, ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвоз амалга оширилаётгганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон 26 ноябрдан бошлаб контактсиз юк ташиш йўлга қўйилиши керак бўлган «Хўжайли» ва «Шовот» чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини тиклаш устида ишламоқда.
Транспорт вазирлиги инспекторлари эндиликда автомобиль ташувлари соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш учун планшетлардан фойдаланади. Дастлабки босқичда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг