«Тошкент метрополитени» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади ва Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади. Метро темир йўллар тизимига 2016 йилда ўтказилган эди, ундан олдин «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирарди.
Aндижон вилояти аҳолисининг жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш қамровини ошириш мақсадида хусусий компания томонидан 70 дона Zhongtong автобус сотиб олинади.
Йил охирига қадар Ўзбекистонда камида иккита янги авиакомпания ташкил этилиши кутилмоқда, дея маълум қилди транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари Илхом Махкамов. Унинг сўзларига кўра, компаниялар аллақачон фуқаролик авиацияси агентлигига ариза топширишган ва лизинг асосида самолётларни сотиб олиш устида иш олиб боришмоқда. Авиакомпаниялардан бири Air Marakanda бўлиши мумкин.
Бухоро халқаро аэропортида 20 йил давомида ишлаб келган Жахонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори этиб тайинланди.
Ўзбекистонда 1 км йўлни қуришнинг энг қиммат нархи 950 минг долларни ташкил этиши маълум қилинди. Мазкур нархга ўтиш йўлаклари, лотоклар ва бошқаларни таъмирлаш ҳамда ўрнатиш ҳам киради. «Лекин дунёда ҳеч ким бунақа суммада йўл қурмайди», — деди Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси.
Қонунчилик палатаси депутатлари транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади. У ўтган йилнинг октябридан буён вазир вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. Аввалроқ, Эльёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилган эди.
Тошшаҳартрансхизмат аҳолидан велосипед йўлларини ривожлантириш ва велосипед алмашишни ривожлантириш бўйича таклифлари билан ўртоқлашишини сўради. Мамлакатда ҳукумат қарори билан велосипедчилар учун хавфсиз муҳит яратиш, велосипед маршрутларининг миллий тармоғини ривожлантириш, Франция тажрибасини ўрганиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Транспорт вазирининг ўринбосари Даврон Деҳқонов лавозимидан озод этилди.
Транспорт вазирлиги Тошкентда жамоат транспорти йўловчилари учун ҳар куни 16,8 млн сўмга бир марталик қўлқоп сотиб олинаётганини маълум қилди. Аввалроқ ОАВда бу рақам 28 млн сўм экани айтилганди.
Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилди. 15 та автобусдан иборат илк карвон Самара вилоятига йўлга чиқди.
30 август соат 06:00 дан Тошкент метрополитенининг янги ерусти халқа йўлининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача ҳаракат йўлга қўйилди. Қайд этилишича, «Дўстлик» бекатидан «Дўстлик-2» бекатига ўтиш бепул.
31 август ва сентябрь ойида амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди. Шунингдек, Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистонга мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда чартер рейслари чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, улар тижорий чартер рейсларига оид эканини маълум қилди. Республика махсус комиссияси тасдиқлаган чартер рейслар чипталари 400 долларга нархда сотилмоқда.
Транспорт вазирлиги расмий автомашиналарга GPS-навигаторлар ўрнатиш ва йиллик чеклов ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Транспорт вазирлиги июль-август ойларида Туркия, Жанубий Корея, Хитой, БАА, Россия ва Қозоғистон давлатлари билан мунтазам парвозларни тиклаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг