26 декабрь куни соат 11:00 дан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунга ушбу автомобил йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги сабаб бўлган.

Хабарга кўра, ҳозирда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб бўламиз, 13 декабрь куни ҳам об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётганлиги сабабли Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.