«термиз» тегли мақолалар


Чегарада яраланган Афғонистон фуқароларининг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда
24 август 2022, 17:08

Чегарада яраланган Афғонистон фуқароларининг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда

«Газета.uz» мухбири Амударё ўртасидаги Пайғамбар оролида содир бўлган воқеада яраланган 6 нафар афғонистонлик даволанаётган Термиз шаҳридаги шошилинч тиббий ёрдам марказининг филиалига борди. Жабрланувчилардан бири оёғидан яралангани, қолганлари эса енгил тан жароҳатлари олгани маълум бўлди.

Сурхондарёда 30 сотих ерни 105 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
18 август 2022, 11:12

Сурхондарёда 30 сотих ерни 105 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарёнинг Термиз туманида фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини 105 млн сўмга сотишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Текширув давомида гумонланувчи айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Термизда маст ҳайдовчи Damas машинасида кекса пиёдани уриб юборди
5 август 2022, 09:03

Термизда маст ҳайдовчи Damas машинасида кекса пиёдани уриб юборди

Термизнинг Алишер Навоий кўчасида маст ҳолатдаги ҳайдовчи Damas машинасида катта тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли қарияни уриб юборди.

Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан туман тиббиёт бирлашмаси ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди
20 июл 2022, 12:50

Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан туман тиббиёт бирлашмаси ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди

Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилоятидаги «Хўжайикон» туз ғоридан Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳужжатларсиз фойдаланиб келаётганини маълум қилди. Туз ғори 2019 йилда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди
7 май 2022, 23:27

Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди

Термиздаги «Aлпомиш» кураш мажмуаси биноси томининг қарийб ярми фавқулодда вазият туфайли қулаб тушди. Қурилиш вазирлиги бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келганини маълум қилди.

ИШИД ракеталари Ўзбекистонгача етиб бормади — «Толибон»
20 апрель 2022, 18:08

ИШИД ракеталари Ўзбекистонгача етиб бормади — «Толибон»

«Толибон» матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний ИШИДнинг Хуросон бўлими жангчилари Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга ракеталар учиришга урингани, бироқ снарядлар ўзбек чегарасигача етиб бормаганини тасдиқлади. У Афғонистон ҳеч кимга ўз ҳудудидан қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид қилишга йўл қўймаслигини билдирди. Шунга қарамасдан, мамлакат муваққат ҳукумати ТИВ ўққа тутиш ҳолатини рад этди.

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади
8 апрель 2022, 11:46

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади

Термиздаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида гуманитар, педагогика ва муҳандислик соҳалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда 345 нафар афғонистонлик бепул таҳсил олиши мумкин бўлади. Европа Иттифоқи мазкур ташаббус учун 1 млн евро ажратди.

Термиздаги гуманитар ёрдам юк машиналарда Афғонистонга жўнатилди
15 декабр 2021, 17:35

Термиздаги гуманитар ёрдам юк машиналарда Афғонистонга жўнатилди

Октябрь-ноябрь ойларида Термизга етказилган 40 тоннага яқин инсонпарварлик юки БМТ Қочқинлар бўйича агентлиги томонидан юк машиналарида Афғонистонга жўнатилди.

ЙҲХББ Термиздаги аварияга президент кортежи алоқадорлигини рад этди
3 июн 2021, 17:12

ЙҲХББ Термиздаги аварияга президент кортежи алоқадорлигини рад этди

Термизда содир бўлган ЙТҲда шаҳар ободонлаштириш бўлимида ишлайдиган аёл жароҳатланди. Ижтимоий тармоқларда уни президентни кутиб олиш учун ташкил этилган кортеждаги автомобиль уриб юборгани ҳақида хабар тарқалган. Бироқ ЙҲХББ ушбу маълумотни рад этди. Жабрланувчининг аҳволи оғир.

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди
17 май 2021, 11:21

Термиздаги мактабда ёнғин содир бўлди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабида ёнғин юзага келди. Ҳодиса оқибатида бино 2-қаватининг тахминан 120 кв.м майдони ички ва том қисми ёниб зараланган. Тан жарохати олганлар йўқ.

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган
9 апрель 2021, 20:13

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган

Термизда мактаб ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизнинг номусига тегиш ҳолати Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Сенатор Фарҳод Боқиев шаҳар ИИО ФМБ жиноят ишини қўзғатишни рад этгани ва бир йилдан зиёдроқ вақт мобайнида гумондорга чора кўрилмаганини маълум қилди.

Тошкент-Термиз автомобиль трассаси реконструкциясига 40 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади
5 январ 2021, 11:57

Тошкент-Термиз автомобиль трассаси реконструкциясига 40 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади

Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда узунлиги 21 км бўлган Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг иккита участкасини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳага 35,1 млн доллар миқдорида кредит ажратилиши кўзда тутилган.

Сурхондарё прокуратураси ходимлари аварияга учради: икки киши вафот этди
12 ноябр 2020, 15:50

Сурхондарё прокуратураси ходимлари аварияга учради: икки киши вафот этди

Термиз туманида темир йўл кесишмасида тепловоз ва прокуратура хизмат автомашинаси тўқнашди. Автоҳалокат оқибатида икки нафар прокуратура ходими вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари жароҳатланди.

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди
10 июл 2020, 16:35

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли термизлик бемор (эркак киши) миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 53 нафарга етди.

Термиз кириб-чиқиш учун ёпилиб, бир қатор юмшатишлар бекор қилинди
17 июн 2020, 13:18

Термиз кириб-чиқиш учун ёпилиб, бир қатор юмшатишлар бекор қилинди

Сурхондарёда карантин вақтида тўй ўтказиш қоидалари бузилиши оқибатида 250 дан ортиқ киши карантинга олинди. Термиз ҳам кириб-чиқиш учун ёпилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг