М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг умумий узунлиги 21 км бўлган иккита участкасини реконструкция қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги қароридан келиб чиққан ҳолда 40,7 млн доллар ажратилади.

Магистраль йўлнинг 1395−1400 ва 1410−1426 км узунликдаги участкаларини таъмирлаш лойиҳаси Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида амалга оширилади. 35,1 млн долларлик кредит муддати 20 йилни ташкил этади. Қолган 5,5 млн доллар солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ҳисобланади.

Ҳужжатга асосан, кредит ва фоизларни қайтариш, шунингдек комиссия тўловлари ва воситачилик харажатлари қопланиши давлат буджети ҳисобидан амалга оширилади.