Сурхондарёнинг Термиз туманида фуқаро Э.Р. «Н.Ж.» фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини фуқаро Б.га ўзининг ер майдони сифатида кўрсатиб, уни 105 млн сўмга сотишга келишиб олган.

Ҳужжатларни кейинчалик расмийлаштриб беришни ваъда қилиб, олдиндан 70 млн сўмни олган вақтда текширув ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Текширув давомида, Э.Р. ўз айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.