3 июнь куни «Озодлик» радиоси президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифининг биринчи кунида кортеж машиналаридан бири Термиз шаҳрининг марказини ободонлаштириш ишларида қатнашган 57 ёшли Раъно Поёновани уриб юборгани ҳақида хабар берди.

Нашр гувоҳ ва манбагаларга асосланиб хабар беришича, ободонлаштириш ходималари йўл четини супуриб юришганда, 20−25 та машинадан иборат машиналар колоннаси пайдо бўлган.

«Улар ушбу машиналар президентни кутиб олиш учун кетаётганликларини айтишди. Колонна олдида ҳайдаб кетаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими фаррош аёлларга бақирган: «Йўл четидан қочинг!» деб. Ҳамма аёллар ўрнидан сакраб, тўсиқнинг нариги томонига ўтиб олишган. Ҳокимлик рақамига эга бўлган машина колонна ортида катта тезликда кетаётган эди, ўша машина аёл фаррошлардан бирини уриб юборди, — дейилади хабарда.

Айтилишича, аёл йиғилган ахлат билан пиёдалар ўтиш жойи бўйлаб йўлни кесиб ўтаётганида Captiva ҳайдовчиси уриб юборган.

ЙҲХББ хабар қилишича, ЙТҲ 1 июнь куни соат 07:30 ларда содир бўлган. Captiva ҳайдовчиси ҳайдовчиси Раъно Поёновани Термиз шаҳрининг А. Темур кўчасида жойлашган «Баркамол авлод» маркази яқинидаги пиёдалар ўтиш жойида велосипедда кесиб ўтаётганда уриб юборган.

Натижада, аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалидаги жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Суриштирув давомида аниқланишича, мазкур транспорт воситаси давлат раҳбарининг Сурхондарё вилоятига ташрифи жараёнида ташкил этилган кортеж автомобилларига алоқаси йўқлиги, бундан ташқари Амир Темур ва Баркамол Авлод кўчаларининг кесишмасида кортеж ҳаракатланмаганлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Раъно Поёнова 1 июнь куни соат 7:56 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиалига етказилган, деб хабар берилди тиббиёт марказидан «Газетa.uz» га. У бош мия лат ейиш оғир даражаси, мия ичи гематомаси, бош чакка тепа суяги синиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозир у комада, сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Шифокор унинг аҳволини «ўта оғир» деб баҳолади. Унга кўра таламусда қон кетиши бўлган. Бу соҳада операция қилиб бўлмайди, деди у.