«сирдарё» тегли мақолалар


ДХХ Сирдарёда яна иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди
21 май 2022, 14:12

ДХХ Сирдарёда яна иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди

ДХХ Гулистон шаҳрида иккита ноқонуний майнинг-ферма фаолиятига чек қўйди, биринчи ҳолатда фуқаро 19 дона майнинг қурилмасини ўрнатгани аниқланди. Иккинчи ҳолатда эса тошкентлик фуқаро 148 дона майнинг қурилмаси ёрдамида февралдан бери 40 минг долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқаргани айтилмоқда. Улар электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб, давлатга 660 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.

Сирдарё вилоятида ўсмир йигит каналга чўкиб кетди
29 апрель 2022, 12:17

Сирдарё вилоятида ўсмир йигит каналга чўкиб кетди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан оқиб ўтган Жанубий Мирзачўл каналида 17 ёшли ўсмир чўкиб кетди. Қутқарувчилар қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Сирдарёда Nexia-3 газ баллони портлаб, бутунлай яроқсиз ҳолга келди
21 апрель 2022, 12:20

Сирдарёда Nexia-3 газ баллони портлаб, бутунлай яроқсиз ҳолга келди

Янгиер шаҳрида Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида машина бутунлай яроқсиз ҳолга келди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. 2 машина зарарланди.

Сирдарёда $7,7 млнлик криптовалюта ишлаб чиқарган ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди
30 март 2022, 11:46

Сирдарёда $7,7 млнлик криптовалюта ишлаб чиқарган ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

ДХХ Боёвут туманида хорижий корхона ва маҳаллий МЖЧ биргаликда қуён етиштириш ниқоби остида ноқонуний майнинг ферма ташкил этганини аниқлади. Бунинг оқибатида фермада 2020 йилнинг августидан бери 7,7 млн долларга тенг криптовалюта ишлаб чиқарилгани, қолаверса, катта ҳажмдаги электр энергияси учун паст нархда тўлов қилиш орқали давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани айтилмоқда.

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дориларни олиб кетаётган Lacetti тезкор тадбир давомида тўхтатилди (видео)
28 март 2022, 14:41

Сирдарёда кучли таъсир қилувчи дориларни олиб кетаётган Lacetti тезкор тадбир давомида тўхтатилди (видео)

Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимларининг кўрсатмасига бўйсунмасдан, қочишга уринди. Автомобиль салони кўздан кечирилганида, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Ҳайдовчини ушлаш акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Сирдарё вилоятида кучли ёмғир туфайли 102 та уйни сув босди — ФВВ
16 март 2022, 14:46

Сирдарё вилоятида кучли ёмғир туфайли 102 та уйни сув босди — ФВВ

Сирдарё туманидаги Бахт шаҳарчасида хўжаликлараро коллекторда сув сатҳи ошиб кетиб, жами 102 та хонадон ва Бахт бозорчасини сув босди. Аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинмоқда. Ҳозирга қадар «Хазина» маҳалласидаги 20 та уйда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилди.

Сирдарёлик маҳкум колонияда туриб 31 киши билан Сурияга кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда
7 март 2022, 14:00

Сирдарёлик маҳкум колонияда туриб 31 киши билан Сурияга кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда

Гулистондаги колонияда жазо ўтаётган фуқаро турли вилоятлардаги колонияларда жазо ўтаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликдаги киши билан Сурияга чиқиб кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда.

Сирдарёда фуқаро 20 гектар ерни 70 минг долларга сотмоқчи бўлди
14 декабр 2021, 16:27

Сирдарёда фуқаро 20 гектар ерни 70 минг долларга сотмоқчи бўлди

Сирдарёда отасининг фермер хўжалиги еридан 5 гектарни ва унинг атрофидаги ҳужжатсиз ердан яна 15 гектарни 70 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарёда иш ҳаққидан норози кластер ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди
20 май 2021, 18:10

Сирдарёда иш ҳаққидан норози кластер ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Сирдарёда «Индорама» кластерининг ишчилари велосипедларда автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Фуқаролар ойликдан норози эканликлари сабабли иш ташлаётганликларини маълум қилишган. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги «мазкур ҳолат компаниянинг ички ишлари эканликлари ва ҳокимликка ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини» ни таъкидлади.

Сирдарёда Туркия тиббиёт универститети филиали очилади
4 феврал 2021, 12:39

Сирдарёда Туркия тиббиёт универститети филиали очилади

Туркия Соғлиқ билимлари университети филиали Гулистон шаҳрида ташкил этилади. Филиалга қабул қилинган талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 3 йил Туркияда таълим олади. 30 фоиз талабаларга грант асосида ўқиш имконияти тақдим этилади.

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди
17 декабр 2020, 16:42

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Сирдарё вилоятида фермер кўрсатмаси билан 7 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 113 млн сўмга баҳоланди.

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
25 ноябр 2020, 11:18

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Шавкат Мирзиёев кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан учрашди
13 октябр 2020, 18:25

Шавкат Мирзиёев кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан учрашди

Президент Сирдарёда фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди. Давлат раҳбари пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Сирдарёда газ идораси ходими пичоқланиб вафот этган
13 октябр 2020, 11:26

Сирдарёда газ идораси ходими пичоқланиб вафот этган

9 октябрь куни Сирдарё туманида қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходими пичоқланиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

ИИВ: Сирдарёдаги судья тез ёрдам машинасига йўл бермаган
15 июл 2020, 19:42

ИИВ: Сирдарёдаги судья тез ёрдам машинасига йўл бермаган

Ички ишлар вазирлиги Сирдарё вилоятидаги ички ишлар органлари ходимлари ва судья билан боғлиқ вазиятда судьянинг тез ёрдам машинасига йўл бермаганлигини маълум қилиб, воқеа тасвирланган видеотасвирни эълон қилди.

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди
19 июн 2020, 08:30

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди

Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг