18 июнь куни соат 10:20 ларда Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85 км.да бешта енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Captiva ҳайдовчиси (1992 й.т.) Х.Х. «Гулистон-Тошкент» йўналишида ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган С.М. (1993 й.т.) бошқарувидаги Cobalt автомобилини ўнг томонидан қувиб ўтмоқчи бўлади.

Бироқ Captiva йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган М.У. (1986 й.т.) бошқарувидаги Damas ҳамда Б.М. (1962 й. т.) бошқарувидаги Cobalt, С.М. бошқарувидаги Cobalt эса У.Х. (1975 й.т.) бошқарувидаги Audi-100 автомашинасининг орқа қисмига бориб урилади.

Натижада, Damas йўловчилари А.Ж. (1979 й.т., эркак) ва Қ.Қ. (1982 й.т., эркак) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.

Cobalt ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.