21 апрель куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида «А.Жомий» МФЙдаги Nexia-3 автомобилининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа соат 09:50 ларда Мудофаа вазирлиги тизимидаги «Ватанпарвар» ташкилоти биноси рўпарасида содир бўлган.

Фуқаро Б. Қ.га (1994 йилда туғилган) тегишли Nexia 3 русумли автомобилининг газ баллони ёрилган ва натижада автомобиль буткул яроқсиз ҳолга келган. Унинг ёнидаги 2 та автотранспорт воситаларига эса техник зарар етган. Шунингдек, машина яқинида бўлган чойхонанинг 10 кв м майдонда ойнаси синиб, зарарланган.

Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган, ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари дастлабки суриштирув ишлари олиб бормоқда.